Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 42 нафарга етди
Жамият
−
22 Март 2020
12802Жорий йил 22 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 42 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
"Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача биттага ошиб, 42 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Швейцарияда бўлиб қайтгани маълум бўлди.
Айни вақтда вирусология илмий текшириш институтида бўлиб турган 42 нафар беморнинг 9 нафарида ўпканинг яллиғланиши, яъни пневмония ҳолати қайд қилинган. Оғир аҳволдаги беморлар йўқ", дейилади ССВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor