Ўзбекистонда коронавирусга чалинган неча нафар беморнинг аҳволи ўта оғир?

Жамият

image

Коронавирусдан касалланиш кўрсаткичи бўйича АҚШ энг юқори ўринда турибди. Ушбу давлатда беморлар сони 740 мингдан ортиб кетди. Россия Федерациясида касалланганларнинг сони 36 мингдан ортиқни ташкил этаётган бўлса, Қозоғистонда эса 1615 нафарни, Қирғизистонда 506 нафарни ташкил этмоқда. 

Айни дамда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1495 нафарни ташкил этмоқда. Бугунгача касалланганларнинг 194 нафари даволанган, 5 нафари вафот этган. 

Ўзбекистон Вирусология илмий-текшириш институти раҳбарияти томонидан олинган хабарга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 87 беморнинг 27 нафарида клиник пневмония белгилари кузатилмоқда. Беморларнинг 4 нафарининг аҳволи оғир, бир нафарининг аҳволи эса ўта оғир, дея қайд этилган.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, у ерда даволанаётган 93 нафар беморнинг 2 нафарининг аҳволи оғир.

Бундан ташқари, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 165 нафарнинг 53 нафарида пневмония белгилари кузатилаётган бўлса, 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг