Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 1400 нафардан ошди
Жамият
−
04 Май 2020
7317Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Сирдарё вилоятида жами 35 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 4 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Шу соатларда бир йўла тўртта ҳудудда: Қорақалпоғистонда 17 нафар, Сурхондарёда 9 нафар, Хоразмда 8 нафар ҳамда Сирдарёда 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, эндиликда тўлиқ соғайганлар Қорақалпоғистонда 87 нафар, Сурхондарёда 29 нафар, Хоразмда 153 нафар ҳамда Сирдарёда 5 нафарга етди. Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 86 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1405 нафарни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 2181 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 766 нафар бемор даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 2181 та ҳолат қайд этилган. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси