Ўзбекистонда коронавирусдан 3 киши вафот этди. Беморлар сони кескин ортмоқда
Жамият
−
07 Январь 2022
8411Ўзбекистонда 2022 йилда коронавирус билан боғлиқ илк ўлим ҳолати қайд этилди. Кечанинг ўзида бирданига 3 нафар бемор коронавирусдан вафот этди. Янги беморлар сони эса кундан кунга кескин ортмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Кеча мамлакатда 250 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 9 кундан сўнг илк ўлим ҳолати қайд этилган.
6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 251 нафарга ортиб, умумий беморлар сони 199758 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 9 нафари Андижон вилоятида;
• 4 нафари Бухоро вилоятида;
• 8 нафари Жиззах вилоятида;
• 3 нафари Навоий вилоятида;
• 3 нафари Наманган вилоятида;
• 36 нафари Самарқанд вилоятида;
• 1 нафари Сирдарё вилоятида;
• 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 5 нафари Фарғона вилоятида;
• 12 нафари Хоразм вилоятида;
• 47 нафари Тошкент вилоятида;
• 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Андижон вилоятида 11 нафар;
• Бухоро вилоятида 4 нафар;
• Жиззах вилоятида 5 нафар;
• Навоий вилоятида 2 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 2 нафар;
• Фарғона вилоятида 1 нафар;
• Хоразм вилоятида 11 нафар;
• Тошкент вилоятида 13 нафар;
• Тошкент шаҳрида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196851 (+93) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1488 нафарни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида жойлашган Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси Жонлантириш бўлими бошлиғи Бегали Ҳакимов QALAMPIR.UZ’га ўтган йилнинг декабрь ойида биргина у хизмат олиб бораётган шифохонада 28 киши вафот этганини маълум қилганди.
LiveБарчаси