Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансур Равшанов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансур Равшанов 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Мансур Темирович Равшанов 1937 йилнинг 4 июль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. 1961 йилда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. У “Алпомиш”, “Бой ила хизматчи”, “Майсаранинг иши”, “Жононга бордим бир кеча”, “Алишер Навоий”, “Парвона”, “Нурхон”, “Ажаб савдолар”, “Келинлар қўзғолони”, “Ўз аризасига кўра”, “Макр ва муҳаббат”, “Момо ер”, “Оқ кема”, “Келин ва куйов”, “Амир Темур ва Йилдирим Боязид”, “Алпомишнинг қайтиши” каби спектаклларни саҳналаштирган.

Мансур Равшанов Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида аввал актёр, кейинчалик режиссёр, бош режиссёр бўлиб ишлаган. Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг вужудга келишига катта ҳисса қўшган.


Мақола муаллифи

Теглар

санъат арбоби Мансур Равшанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг