Ўзбекистонда Хитой вакцинаси билан эмланадиганлар сони кўпайтирилди
Жамият
−
31 Январь 2021
4111Ўзбекистонда Хитойнинг Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинасининг учинчи босқич синови доирасида эмланадиганлар сони кўпайтирилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Вакцина синовида дастлаб белгиланганидек 5 минг нафар кўнгилли эмас, 9 минг нафар кўнгилли иштирок этади.
“Тадқиқот кўламининг кенгайтирилишига сабаб, биринчидан, тадқиқот иштирокчилари сонининг иккинчи ва учинчи доза эмлаш босқичида камайиш эҳтимоли мавжудлигидадир. Иккинчидан, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани боис, коронавируснинг вакцина олганларга таъсирини ўрганиш қийинлашмоқда. Негаки, вакцинанинг таъсири организмга вирус таъсир қилганда аниқланади”, дейилад вазирлик хабарида.
Ўз навбатида, вакцина синовларида иштирок этаётган кўнгиллиларнинг ярми вакцина эмас, плацебо олаётганини ҳам эслатиб ўтилган.
30 январь ҳолатига Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар - 12105 нафарни ташкил этди. Улардан 5291 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 790 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 январь куни Ўзбекистонга коронавируснинг "британча" штамми кириб келди. Вирус оиласи билан Дубайда бўлиб қайтган 10 ёшли қизда аниқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь