Ўзбекистонда карантиндан кейинги илк самолёт Кореяга учади

Жамият

image

Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида авиарейслар режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Жанубий Кореянинг “Asiana Airlines” авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида бир нечта рейс амалга оширилади. 

Жумладан, 29 июнь, 6 июль, 13 июль, 20 июль ва 27 июль кунлари Инчхон – Тошкент – Инчхон йўналиши бўйича парвозлар бўлади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг таъкидлашича, мазкур рейсларга D-2 ва D-4 (талаба) визаси ва E-9 (ишчи) визасига эга бўлганлар ҳам чиқиши мумкин.

“Ўзбекистондан Корея Республикасига бориш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмайди”, дейилади хабарда.

Мазкур амалга ошириладиган рейслар Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилган бўлиб, Кореядан Ўзбекистонга қайтганлар фуқаролар 14 кунлик карантинга олинмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон март ойидан қатор давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тўхтатди. 24 мартдан бошлаб республика ичидаги барча авиақатновларни номаълум муддатга бекор қилганини маълум қилган эди.

Шундан сўнг, 30 март кунидан Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ҳаво йўллари Корея

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг