Ўзбекистонда карантин 31 августгача узайтирилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Жамият
−
19 Июль 2020
62180Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда карантин тартиби 31 августга қадар узайтирилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ўзбекистонда карантин тартиби 31 августга қадар узайтирилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддия берувчи Telegram каналда маълум қилинди.
Тармоқда бундай хабар тарқалишига UzReport телеканалида “Карантин 31 августгача узайтирилди” деган ёзув сабаб бўлди. Аммо бу Озарбайжондаги карантин муддати ҳақидаги ахборот эди.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд
LiveБарчаси