Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қачон нишонланади?
Жамият
−
28 Май 71230 1 дақиқа
Ўзбекистонда Зулҳижжа ойининг биринчи куни бугун, 28 майга тўғри келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази маълум қилди.
Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
Шунга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь, жума куни нишонланади.
Ҳозирча Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун ва қайси кунлар дам олиш куни бўлиши расман эълон қилингани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистонида ҳам Қурбон ҳайитини 6 июнь куни нишонланиши хабар қилинганди. Подшоҳлик давлат ва хусусий сектор ходимлари учун бир ҳафталик Ҳайит байрамини эълон қилди.
Live
Барчаси