Ўзбекистонда ҚҚС 15 фоиздан 12 фоизга туширилади
Жамият
−
09 Сентябрь 2021
93142023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи 15 фоиздан 12 фоизга туширилади. Бу ҳақда амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун, 9 сентябрь куни ўтаётган ЎзЛиДеПнинг Х съездида маълум қилди.
“2020 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширган эдик. Энди, зарур тайёргарлик ишларини кўрган ҳолда 2023 йилдан бошлаб ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга туширамиз”, дейди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш учун қилиниши лозим бўлган вазифаларга ойдинлик киритди. Унга кўра:
• келгуси йили корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилади;
• 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади;
• ҳозирги вақтда банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси ҳар хил бўлиб, улар амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади.
“Тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бизнес соҳасига имкониятларни кенгайтириш, солиқ турлари ва унинг юкини камайтириш бўйича тизимли ишларимизни изчил давом эттирамиз”, дейди Президент.