Ўзбекистонда қидирувга берилган жиноятчилар Россияда қўлга олинди

Жамият

image

Жорий йил бошидан бери тергов ва суддан қочиб юрган 9 киши Россиядан Тошкентга юборилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ сўровига кўра, жорий йилнинг 17 март куни Москвада жиноят содир этгани учун қидирувга берилган 3 киши қўлга олинган. Ҳибсга олинганлардан 27 ёшли Андрей Ш. фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларини содир этгани учун, 27 ёшли Наманган вилоятилик Абдумуталибхон Х. фирибгарлик жиноятига қўл ургани учун, 32 ёшли Григорий С. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жинояти учун қидирувга берилган.

Жорий йилнинг 24 март куни Россиянинг Новосибирск шаҳрида Тошкент ИИББ сўрови билан 39 ёшли Лутфулло Р. қўлга олинган. У фирибгарлик жиноятига қўл ургани учун қидирувга берилган.

Барча қўлга олинганлар учун суд қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Улар суд қилиниши учун Ўзбекистонга юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ Россия қидирув

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг