Ўзбекистонда қанча одам ОИТСга чалингани очиқланди
Саломатлик
−
01 Февраль 2022
14235Ўзбекистонда 45 минг киши орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) билан касалланган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, ОИТСга чалинганлариннг 55 фоизини эркаклар, 45 фоизини аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади.
Сўнгги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида ОИВ билан хасталанган ҳомиладорларнинг 98,8 фоизи соғлом наслни дунёга келтирмоқда.
ОИТС билан касалланиш кўрсаткичи юқорилиги ички миграция ҳамда аҳоли сонини кўплиги ҳисобига Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятига тўғри келмоқда.
Аввалроқ, дунёда бугунги кунда дунё бўйлаб 20 ёшгача бўлган 2,8 миллионга яқин болалар, ўсмирлар ва ёшлар орттирилган иммунитет вируси (ОИВ) билан яшаётгани ҳақида хабар берган эдик.