Дунёда қарийб 3 млн бола бедаво дардга йўлиққан

Саломатлик

image

Бугунги кунда дунё бўйлаб 20 ёшгача бўлган 2,8 миллионга яқин болалар, ўсмирлар ва ёшлар орттирилган иммунитет вируси (ОИВ) билан яшамоқда. Ва бу инфекция ёшлар ўлимининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича қўшма дастури (UNAIDS) маълум қилди.

Қайд этилишича, 2020 йилда болалар ўртасида ОИВ билан касалланишнинг 150 минг ҳолати қайд этилган.

Бундан 65 000 га яқин ОИВ инфекциясини юқтириш ҳолатлари оналарнинг ҳомиладорлик вақтида ўз аҳволидан бехабар бўлгани ва уларга ҳеч ким ташхис қўймаганлиги билан боғлиқ. 

Шунингдек, болаларда 35 000 дан ортиқ инфекцияни юқтириш ҳолатлари аёлларнинг ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида ОИВ билан касалланганлиги сабаблидир. Бу эса болага вирус юқиш эҳтимолини кучайтиради. 

Яна 38 000 та инфекция юқтириш ҳолатлари антиретровирус терапияни бошлаган аёллар ҳомиладорлик ва эмизиш даврида даволанишни давом эттирмагани сабабли пайдо бўлган. Шу билан бирга, 14 минг ҳолат аёлларда даволаниш фойда бермагани натижасидир.

UNAIDS ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам сифатини яхшилаш орқали кўплаб болаларни инфекциядан ҳимоя қилиш мумкин деб ҳисоблайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг