Ўзбекистонда қанча мактаб карантинга олингани маълум қилинди
Жамият
−
23 Апрель 2021
48126Ўзбекистон бўйича 163 та мактаб (1,6 фоиз) ҳозирда масофавий таълим шакилига ўтказилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълумот берди.
Мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилар орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Санитария-эпидемиологик хизмат марказлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлигига таклиф киритиб, Ҳалқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ёки ҳудудий комиссия қарорлари билан айрим мактабларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 2 ҳафтага карантинга олинмоқда. Ушбу вақт мобайнида мазкур мактаблар онлайн тартибда фаолият юритади.
22 апрель ҳолатига кўра, мамлакат бўйича жами 10008 та мактабдан 163 таси (1,6 фоиз) мактаблар масофавий таълим шаклига ўтказилган. Бу ракамлар Санитария-эпидемиологик хизмат марказларининг талабномаларидан келиб чиқиб, ўзгариб боради.
2020-2021 ўқув йили учун “Онлайн мактаб” рукнида жами 17 298 та телевизион дарс ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида тасвирга олинган ва улардан 15 362 таси эфирга узатилган.
“Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарслар жорий йилнинг 25 майига қадар белгиланган телеканалларда эфирга бериб борилади. Шунингдек, uzeduonlinemaktab Telegram канали орқали ўқувчилар дарсларни қайта кўриб чиқиш имкониятлари ҳам мавжуд.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь