Ўзбекистонда қанча қиз Интернетдан умуман фойдаланмаган? UNICEF ҳайратланарли статистика эълон қилди
Жамият
−
11 Октябрь 2021
14297Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон Интернетдан фойдаланмаган. Бу ҳақда UNICEF маълум қилди.
Қайд этилишича, UNICEF Ўзбекистон ёшлари ўртасида компьютер саводхонлиги бўйича тадқиқот ўтказган.
Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатда компьютер саводхонлиги бўлмаган қизларнинг улуши 43,5 фоизни, ўғил болаларники 30,0 фоизни ташкил қилади.
Аниқланишича, 14 – 30 ёшлардаги қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон Интернетдан фойдаланмаган.
“Бу уларнинг таълим олиш ва меҳнат бозоридаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини сезиларли даражада камайтиради”, дейилади UNICEF хабарида.
LiveБарчаси