Исроил ҲАМАСга қуруқликдан ҳужум қилди. Интернет ва алоқа узилди
Олам
−
28 Октябрь 2023
6366Кеча, 27 октябрь куни Исроил томонидан Ғазо секторининг кучли бомбардимон қилиниши ортидан ҳудуддаги барча телекоммуникация хизматлари тўлиқ ўчириб қўйилган. Ҳудудга ёқилғи киритилишининг чекланиши оқибатида бутун ҳудуд қоронғуликда қолди. Бу ҳақда "Anadolu" агентлиги хабар берди.
Бу Ғазода уруш бошланганидан бери энг жиддий алоқа узилиши бўлиб, фаластинликларнинг ташқи дунё билан алоқаси батамом узилган.
"Биз барча алоқа ва интернет хизматларининг тўлиқ тўхтатилганини эълон қилишдан афсусдамиз. Сўнгги бир соат ичида кучли портлашлар оқибатида Ғазони ташқи дунё билан боғлайдиган қолган барча халқаро каналлар йўқ қилинди", деган Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда интернет ва мобиль алоқа хизматларини тақдим этувчи Paltel провайдери.
Бутун дунё бўйлаб интернет уланишларини кузатувчи Калифорнияда жойлашган Kentik компаниясининг интернет-таҳлил бўлими директори Дуг Мэдори CNN’га Ғазода давом этаётган портлаш ва гуманитар инқирозни ҳисобга олган ҳолда, алоқани тиклаш бир неча кун ёки ундан кўпроқ вақт олиши мумкинлигини айтган.
Баъзи нашрлар Исроил Ғазодаги алоқа узилиши ортидан ўзининг қуруқликдаги ҳужумини бошлаганини маълум қилган.
"Биз Исроилнинг Байт Ханун(Ғазонинг шимоли) ва Ғазонинг марказидан уюштирган ҳужумларини қайтардик", дейилади ҲАМАСнинг "Al-Arabiya" нашри томонидан чоп этилган баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь