Ўзбекистонда истеъмолчилар учун суюлтирилган газнинг имтиёзли нархи маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда истеъмолчиларга сотиладиган суюлтирилган газнинг имтиёзли нархи 1 килограмми учун 1120 сўмни ташкил этади. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" хабар берди.

Суюлтирилган газ таъминоти тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериш ва ҳисобини юритишда автоматлаштирилган E-gaz дастури жорий этилди. Бунда барча истеъмолчилар рўйхати шакллантирилиб, ушбу автоматлаштирилган дастурга киритилган.

Республика бўйича маиший газ баллонлар орқали суюлтирилган газ билан таъминланаётган 3,7 миллион истеъмолчилар махсус ID карталар билан таъминланди ҳамда фойдаланишдаги 4,7 миллион дона маиший газ баллонларга махсус стикерлар бириктирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорига кўра, маиший эҳтиёжлар учун истеъмолчиларга сотиладиган суюлтирилган газнинг имтиёзли нархи 1 килограмм учун 1120 сўм қилиб белгиланган.

Маиший газ баллон ташувчи жами 840 та махсус автотранспортларга етарли даражада "айланма тара" сифатида маиший газ баллонлари берилди. Компанияга кўра, газ баллонларини етказиб бериш муддати 35–45 кунни ташкил этади.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ истеъмолчилардан суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳамда ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзага келганда, тўғридан-тўғри туман газ таъминоти бўлими диспетчерлик хизмати, мурожаатларни рўйхатга олувчи 1104 (24/7) рақамли Сall-center операторлари ҳамда компаниянинг (71) 202-11-04 (24/7) рақамли "Ишонч телефони" ёки Facebook ижтимоий тармоғидаги "Газ таъминоти муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари" гуруҳига мурожаат қилишларини сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон суюлтирилган газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг