Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайди
Жамият
−
02 Ноябрь
2448Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси республикада 2024 йилнинг бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
2024 йил июль ойи ҳолатига кўра, мамлакат аҳолисининг 15 миллион 89 минг нафари (41 фоиз) иқтисодий фаол, яъни меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади. Шундан, 14 миллион 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.
Хусусан:
- расмий секторда – 6,8 миллион (48 фоиз);
- норасмий секторда – 5,5 миллион (38,8 фоиз);
- хорижда ишлаётганлар – 1,9 миллион (13,6 фоиз).
Шу билан бирга, бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 млн 24 минг нафар эди). Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишганда, Ўзбекистонда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилиши, бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келиши маълум қилинганди.
LiveБарчаси