Ўзбекистонда ишсизлик даражаси маълум бўлди
Жамият
−
04 Март
15187Ўзбекистонда 2023 йил якунига кўра ишсизлик даражаси 6,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг декабрь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан республиканинг 208 та шаҳар ва туманида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилган.
Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ўтказилган тадқиқот давомида 1 000 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 10 000 уй хўжаликлари ҳамда 53 минг 300 нафар фуқаро қамраб олинган.
"2024-йилнинг 1 январь ҳолатига меҳнат ресурслари сони 19 миллион 724 минг 900 кишини ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 207 минг 400 кишига (1,1 фоизга) ошган", дейилади вазирлик баёнотида.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Ўзбекистонда қанча ишсиз одам борлиги айтилган эди.
LiveБарчаси