Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш янги босқичга ўтади
Жамият
−
15 Декабрь 2019
5383Президент Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорним имзолади.
Ҳужжатга кўра, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази 2020 йил 1 майга қадар халқаро ташкилотлар, жамоатчилик, соҳа мутахассислари ва экспертлари иштирокида кенг муҳокама қилиш орқали қуйидагиларни назарда тутувчи Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқилади.
Унга кўра Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларининг тўлиқ бажарилиши таъминланади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштирилади.
Шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа комплекс чоралар тизими яратилади.
Қонунчиликка ва давлат органлари, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлиги оширилади.
Ҳужжатда аҳолининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жумладан, бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатиш, таълим бериш фаолиятини ташкил этиш ҳам назарда тутилган.
Бундан ташқари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни янги босқичга кўтарилади.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси