Ўзбекистонда иккинчи аёл ҳоким иш бошлади
Жамият
−
29 Февраль 2020
19933Бугун, 29 февраль куни Бухоро вилояти, Олот тумани фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бухоро вилоятининг янги ҳокими Карим Камолов, Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этган.
Маълумотларга кўра, 2004 йилдан буён Олот тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнгги кунларда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган Наргиза Исомиддиновна Неъматова Олот тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Бу Ўзбекистонда ҳоким сифатида тайинланган иккинчи аёл кадр ҳисобланади. Бундан аввал Сирдарё вилояти, Боёвут тумани ҳокими этиб Уралова Дилфуза Джумановна тайинланган эди.
Аввалроқ, Олот туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Шерали Саломов Қоракўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси