Қоракўл туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
29 Февраль 2020
9355Бугун, 29 февраль куни Бухоро вилояти, Қоракўл тумани фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов, Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Президент Администрацияси масъул ходимлари иштирок этган.
Вилоят ҳокими томонидан Ҳусниддин Ғойировнинг саломатлигидаги муаммолар туфайли ўз аризасига асосан Қоракўл тумани ҳокими лавозимидан озод қилинганлиги тўғрисида қарор ўқиб эшиттирилди. Карим Камоловнинг қарорига асосан Олот туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Шерали Саломов Қоракўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Йиғилиш давомида туман фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.
LiveБарчаси