Ўзбекистонда фойдаланилган вакциналар дозаси 1,5 млндан ошди
Жамият
−
21 Май 2021
2661Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмлаш бошлангандан бери 1,5 миллион доза вакцинадан фойдаланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 20 майда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 49 930 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 14615 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 35315 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатда жами 1 млн 512 421 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1 млн 154 313 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 358 108 нафарни ташкил қилди.
20 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (7810 доза);
- Наманган вилояти (6011 доза);
- Андижон вилояти (5491 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича 8 та ҳудуд пешқадамлик қилиб, эмлашлар сони:
- Фарғона вилоятида 204065 доза;
- Андижон вилоятида 189110 доза;
- Наманган вилоятида 168835 доза;
- Самарқанд вилоятида 149560 доза;
- Қашқадарё вилоятида 110870 доза;
- Тошкент шаҳрида 110481 доза;
- Сурхондарё вилоятида 108063;
- Тошкент вилоятида 101731 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь