Ўзбекистонда эмланганлар 1 млн нафардан ошди
Жамият
−
07 Май 2021
2099Ўзбекистонда жами 1 миллион 46 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, эмланган фуқаролар сони 1 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 6 май куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 37 158 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 23979 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 13179 нафарни ташкил қилди.
Шу тариқа айни кунгача Ўзбекистонда жами 1 046 668 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1000956 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 45712 нафарни ташкил қилди.
6 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (8532 доза);
- Наманган вилояти (5390 доза);
- Қашқадарё вилояти (3661 доза) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
- Фарғона вилоятида 129 565 доза;
- Андижон вилоятида 126 625 доза;
- Наманган вилоятида 113 950 доза;
- Самарқанд вилоятида 101 859 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь