Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 500 сўмдан пастлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, жорий йилнинг 4 мартидан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 487 сўм 54 тийинни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 12 сўм 49 тийинга арзонлашди.

1 евро курси 12 692 сўм 02 тийинга баҳоланиб, 84 сўм 63 тийинга қимматлашди.

Рубль курси кечагига нисбатан 1 сўм 74 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 142 сўм 44 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

620

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made