Долларнинг расмий курси яна пасайди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 18 февралдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 521 сўм 48 тийинни ташкил этиб, кечаги курсга нисбатан 5 сўм 70 тийинга арзонлашди.

1 евро курси 12 696 сўм 80 тийинга баҳоланиб, 97 сўм 41 тийинга арзонлашди.

Рубль курси кечагига нисбатан 73 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 142 сўм 80 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

Маълумот учун, тижорат банкларида бугун, 17 февраль ҳолатига 1 АҚШ доллари 10 540-10 580 сўм оралиғида сотиляпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг