Ўзбекистонда бу ҳафта ҳаво совийди. Қор ёғади

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 7-9 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва области) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

7-9 апрелда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 апрелда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Кечаси ва 9 апрелда эрталаб айрим жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

7-8 апрелда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 7 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража, 8 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража, 9 апрелда кечаси 0-5 даража, айрим жойларда 1 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

8-9 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

902

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made