Ўзбекистонда болалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортмоқда – Оқилов
Жамият
−
20 Сентябрь 2020
19915Ўзбекистонда педиатрик койкалар захираси ҳозирланяпти. Бунга мактаблар очила бошлагани фонида болалар орасида ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилаётгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов маълум қилди.
“Мана, мактаблар ишлашни бошлади. Табиийки, касалланиш сони бугунга келиб ошиб бормоқда. Минг афсус, Ўзбекистонда олдин болалар [коронавирус билан] деярли касал бўлмаётганди, ҳозир болалар контингентининг ичида ҳам касалланиш бор.
Шунинг учун биз педиатрик койкалар захирасини тайёрлаяпмиз. Педиатр кадрларни ҳам тайёрлаш режалаштирилган”, деди Оқилов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида COVID-19 дан биринчи ўлим ҳақида расмий маълумот берилди. Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида яшаган 11 ёшли ўғил бола коронавирус асоратларидан вафот этди.
Бундан аввал Навоий вилоятида 14 яшар бола ҳам коронавирусдан вафот этганди. Аммо бу ҳақда вазирлик расмий маълумот бермаганди.
LiveБарчаси