Ўзбекистонда блэкаут тугагани эълон қилинди
Жамият
−
27 Январь 2022
6551Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Энергетка вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда “Тўрақўрғон” иссиқлик электр станциясидан ташқари барча электр станцияларнинг иш фаолияти тикланган.
Бугун, 27 январь куни соат 16:00 дан республиканинг барча ҳудудларига электр энергияси етиб борган.
“Мамлакатимизда газ таъминоти ҳозирча тўлиқ тикланмаганини инобатга олган ҳолда, сиздан сабр-тоқатли бўлишингизни, электр энергияси узилишларини олдини олиш учун эҳтиёждан ташқари электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.
“Конец света”
Жорий йилнинг 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.
Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аэропортлар фаолияти чекланди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олма-ота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.
LiveБарчаси