Ўзбекистонда бир кун ичида иккинчи бор зилзила содир бўлди
Жамият
−
23 Ноябрь 2023
22579Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.
Унга кўра, 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 14:08 да (Гринвич бўйича 23 ноябрь 09:08 да) Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,5 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 37,46 градус шимолий кенглик; 67,73 градус шарқий узунликка тўғри келади.
Ер силкинишининг чуқурлиги 15 км, магнитудаси 3,5 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 442 км жануби-ғарбда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, бугун 23 ноябрь куни соат 04:28 да ҳам айнан Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 3,2 балли зилзила юз берганди.
LiveБарчаси