Ўзбекистонда бензин нархи “осмонга чиққани” айтилмоқда
Жамият
−
07 Ноябрь 2023
20853Ижтимоий тармоқларда бензин нархи бўйича рекорд нархлар янгилангани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Унга кўра, бугун Тошкентдаги “Лукойл” ёқилғи қуйиш шохобчасига келтирилган Россиянинг AI-95 маркали бензинининг литри 18 500 сўм сотилаётгани айтилган.
Анчадан бери Ўзбекистонда танқислиги кузатилаётган АI-95 бензинини сотиб олиш учун ҳайдовчилар қўшни Қозоғистонга ҳам чиқиб келишга мажбур бўлаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди.
QALAMPIR.UZ вазиятга аниқлик киритиш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" матбуот котиби Мўмин Ибодов билан ҳам боғланди. Унинг айтишича:
"Компанияга тегишли шохобчаларда АI-80 – 6050 сўм, АI-92 – 10 200 сўм, АI‐95 – 12 200 сўмдан сотилмоқда".
Шунга қарамай, QALAMPIR.UZ жамоаси яқин атрофдаги "заправкалар"даги вазиятни билишга қарор қилди. Ўрганишлар натижасида давлатга тегишли шохобчаларда АI-80 – 6050 сўм, АI-92 – 10 200 сўмдан сотилмоқда. Лекин АI‐95 маркали бензин бир ойдан бери сотувда йўқлиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Энергетика вазирлиги ёқилғи қуйиш шoхобчаларига АI-80 бензинини сотиб олиш учун 10 тонналик лимит белгилаганди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов эса мамлакатда ёқилғи дефицити йўқлигини маълум қилганди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь