Ўзбекистонда аёллар кўпроқ умр кўряптими ёки эркаклар?
Бу қизиқ
−
03 июл 4296 1 дақиқа
2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Статистикага кўра, Ўзбекистонда аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 77,3 ёшни ташкил этган бўлса, эркакларда бу кўрсаткич 72,9 ёшни қайд этган.
Маълумотларга кўра, аёллар эркакларга қараганда ўртача 4,4 йил узоқроқ умр кўрмоқда ва мамлакатда умр кўриш давомийлиги бўйича аёллар етакчилик қилмоқда.
Маълумот ўрнида, 2026 йил 1 январь ҳолатига мамлакат аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил этган. Бунда ўртача ёшнинг энг кичик ёш кўрсаткичи Сурхондарё вилоятига тўғри келиб, 27,4 ёш деб қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, узоқ умр кўрувчиларнинг 66,3 фоизи аёллар, 34,6 фоизи эркаклар экани аниқланганди. Мамлакатда 90 ёш ва ундан катта бўлган фуқаролар сони эса 18 915 нафарни ташкил этган. Уларнинг 56,5 фоизи шаҳар, 43,5 фоизи эса қишлоқ жойларда яшайди.
Live
Барчаси