Ўзбекистонда автомобилларни божхона расмийлаштирувчидан ўтказиш тартибида ўзгаришлар бўлади
Жамият
−
24 Март 2021
10704Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Лойиҳа Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган.
Мазкур лойиҳа:
• Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 700-сонли қарори талабидан келиб чиқиб, 16-бандга ўзгартириш киритиш;
• автотранспорт воситасини бир календар йил давомида тўқсон календар кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимни миллий валюта - сўмда ундириш;
• ташувчиларга қулайлик яратиш ва божхона расмийлаштирувини соддалаштириш мақсадида божхона назорати ва расмийлаштируви учун аҳамиятсиз бўлган қарор иловаларидаги “келиш мақсади ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳудуди”, “автотранспорт воситасининг ранги”, “автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва рақами”ни чиқариб ташлаш;
• автотранспорт воситасининг “шасси, кузов ва двигател рақами” ўрнига “уникаль (VIN) рақами”ни, “двигател ҳажми” ўрнига “двигател от кучи”ни киритиш имконини яратиш;
• тиркама/ярим тиркамаларни идентификация қилиш мақсадида, тиркама/ярим тиркамаларнинг “уникаль (VIN) рақами” ва “ишлаб чиқарилган йили”ни киритиш имкони яратилишини назарда тутади.
Лойиҳа муҳокамаси 4 апрелгача давом этади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь