Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш кўпайди
Жамият
−
22 Февраль 2020
169232020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ортди. Бу ҳақда “Давстатқўм”нинг йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми бўйича берган маълумотида кўрсатилган.
Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2020 йилнинг январь ойида 22 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилган. 2019 йилнинг мос даврида бў кўрсаткич 17 466 донани ташкил қилган.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь ойида 5 962 дона Nexia T-250 (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,0 фоиз), 5 078 дона Cobalt (47,4 фоиз), 4 340 дона Lacetti-Gentra (55,0 фоиз), 3 989 дона Damas (35,2 фоиз), 2 320 дона Spark (48,7 фоиз) ҳамда 311 дона Labo (7,8 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 367 дона, 2020 йилда - 272 дона.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш ҳам кўпайди. 2019 йилда 16,4 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 19,8 дона.
2020 йил январь ойида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 25 донани ташкил этди (2019 йилда - 9).