Ўзбекистонда асосан қандай ҳуқуқбузарликлар содир этилаётгани очиқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг I чораги давомида ўзбекистонликлар асосан майда безорилик ва ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Қайд этилишича, шу йилнинг дастлабки 3 ойи давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 162 минг 665 нафар шахсга нисбатан 138 минг 557 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, 105 минг 418 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланган. Ярашгани муносабати билан 19 минг 201 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилган.
 
Кўрилган ишларнинг аксариятини қуйидагилар билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ташкил этади:

  • майда безорилик;
  • ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик; 
  • автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш;
  • электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш;
  • ҳақорат қилиш;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;

  • савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;
  • жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
  • транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш;

совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш. 
Билдирилишича, апелляция тартибида 1 924 нафар шахсга нисбатан 1 632 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. 637 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 577 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Кассация тартибида 2 540 нафар шахсга нисбатан 2 380 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. 1 021 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 625 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 467 нафар шахсга нисбатан 420 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. 102 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 83 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2024 йилда 2 581 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 945 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олий суд ҳуқуқбузарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг