Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши пасайди

Local

−

image

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ўсиш тезлиги секинлашди. Бу ҳақда Давлат Статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот 3,6 % га ўсган. 

Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврида 5,3 % га ўсган эди. Таққослаш учун, жорий йилда аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши ўтган йилнинг мос дарига нисбатан 1,7 % га секинлашган.

Йиллар кесимида аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиш (камайиш) суръатлари: 

2018 йил январь-сентябрь – 3,8 %;

2019 йил январь-сентябрь – 3,7 %;

2020 йил январь-сентябрь – -1,4 %;

2021 йил январь-сентябрь – 5,3 %;

2022 йил январь-сентябрь – 3,6 %.


Tags

Rate Count

254

Rating

3

Rate this article

Share with your friends