Ўзбекистонда 9 ой ичида қанча “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилди?
Жамият
−
11 Октябрь
16222Жорий йилнинг 3-чорагида 60 ёшдан кейин 439 нафар, 70 ёшдан кейин 33 нафар эркак фарзандли бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳисобот эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, 2024 йилнинг 3-чорагида республика бўйича 179 425 та никоҳ қайд этилган бўлиб, уларнинг 149 814 таси 30 ёшгача бўлган жуфтликлар ўртасида тузилган. Бу бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида қайд этилган. Оилалар ўртача 24 ёшда никоҳ тузган.
50 ёшдан юқори бўлган фуқаролар ўртасида никоҳлар сони эса 998 тани ташкил этган (Тошкент шаҳрида энг кўп қайд этилган).
Ҳисоботда ушбу давр мобайнидаги туғилишлар сони ҳам кўрсатилган бўлиб, унга кўра, 3 489 нафар фуқаро 20 ёшгача фарзандли бўлган. Аёлларда эса бу кўрсаткич 104 509 нафарни ташкил этган.
Шунингдек, 60 ёшдан кейин 439 нафар, 70 ёшдан кейин 33 нафар оталар ва 50 ёшдан кейин 15 нафар оналар фарзандли бўлган.
Эгизаклар умумий сони 17 минг 106 нафар:
Энг кўп эгизак туғилиш Фарғона вилоятида (2 минг 63 нафар)
Энг кам эгизак туғилиш Сирдарё вилоятида (391 нафар).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланиши бўйича тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси