18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш тақиқланмоқда
Жамият
−
19 Июль
3923Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги тегишли қонун лойиҳаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйилди.
Қонун лойиҳасида 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказишни тақиқлаш назарда тутилган. Шунингдек, никоҳга кирувчилар аризасига кўра ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация) никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкинлиги белгиланмоқда.
Хусусан, қуйидагилар учун жарималар миқдорини ошириш белгиланмоқда:
-
никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш – БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3,4 миллион сўмдан 5,1 миллион сўмгача). Амалда БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;
-
ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш – БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (5,1 миллион сўмдан 6,8 миллион сўмгача);
-
никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш – БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (6,8 миллион сўмдан 10,2 миллион сўмгача);
-
қонунда ўрнатилган никоҳ тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тартиб ва шартларни бузиш – БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5,1 миллион сўмдан 10,2 миллион сўмгача).
LiveБарчаси