Ўзбекистонда 72 ёшли аёл ОТМга ҳужжат топширди
Жамият
−
01 июл 2019 8876 1 дақиқа
Айни кунларда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш қизғин давом этяпти. Жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. Шунингдек, саломатлик ҳолати бўйича маълумотнома ҳам сўрамаяпти.
Қизиғи шундаки, бу йил ОТМга кириш учун 72 ёшли аёл ҳам ҳужжат топширган. Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг маълумот беришича, бу ҳол Фарғона давлат университетида юз берган.
ЎзАнинг ёзишича, ҳозирга қадар 70 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бугундан бошлаб кунлик ҳужжат топшириш кўрсаткичи кескин ортган. Бугун куннинг биринчи ярмида 10 мингдан кўп ҳужжат топширилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август