Ўзбекистонда 6 та клубга трансфер тақиқи қўйилди
Спорт
−
26 Декабрь
10076Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ҳамда футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорлари талабига беписанд муносабатда бўлиб келаётгани, ўз футболчи ва мураббийлари олдидаги қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани, шунингдек, футбол клублари ҳамда ҳудудий футбол академиялари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаларида мавжуд шартларни бажармай келаётгани сабабли 6 та клубга нисбатан трансфер тақиқи белгилади.
ЎФА 7 та клубга мавжуд муаммони ҳал этиш учун муддат берган ва улар орасидан фақатгина “Қизилқум” ассоциация талабини ўз вақтида бажарган.
“Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Динамо”, “Бухоро”, “Арал” эса трансфер тақиқига дуч келди. Қўмита қарорига кўра, улар кейинги икки рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврларида миллий ҳамда халқаро миқёсда янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.
LiveБарчаси