Ўзбекистонда 5 кун ёмғирли об-ҳаво кутиляпти

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 22-26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб киради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжаев Facebook саҳифасида маълум қилди.

22-26 октябрда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шунингдек:

  • 22 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади;
  • 23 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди;
  • 24 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

25 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади. 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

23-26 октябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади.

21-22 октябрь ва 25 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрь ва 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, 26 октябрда баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

2891

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг