Ўзбекистонда 3 та янги қонун қабул қилинади

Жамият

image

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда. Хусусан,  “Мактабгача таълим тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги шунингдек, “Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳалари устида ишланмоқда, дея хабар бермоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати. 

Кеча,  9 сентябрь куни  “Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси  муҳокама этилиб, ишчи гуруҳининг таклиф ва тавсиялари асосида янада такомиллаштирилди.

Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида маданият соҳасидаги миллий ва хорижий тажриба чуқур ўрганилди, қонуности хужжатларининг тўлиқ инвентаризацияси ўтказилди, жойларда маданият ташкилотларининг фаолияти таҳлил қилинди. 

Натижада, қонун лойиҳаси юридик техника қоидаларига тўлиқ мувофиқлаштирилди. Битта алоҳида боб ҳамда ўндан ортиқ янги моддалар билан тўлдирилди. Жумладан, “Маданият соҳасидаги ходимларнинг ижтимоий ҳимояси” номли янги боб, “Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси”, “Ижод эркинлиги”, “Кинематография ташкилоти”, “Ахборот кутубхона”, “Музей”, “Маданият соҳасидаги галерея”, “Студия”, “Маданият соҳасидаги устахона”, “Маданият соҳасидаги тадқиқот марказлари”, “Маданият соҳасидаги таъмирлаш марказлари”, “Маданият ташкилотларида хизмат нархини белгилаш”, “Маданият соҳасида ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш”, “Маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасалари ва ташкилотлари” ва шу каби бир қатор янги моддалар билан тўлдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий Мажлис янги қонун

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг