Ўзбекистонда 2 мингдан зиёд ноқонуний қазиш ишлари аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (“Ўзбеккосмос”) томонидан республика бўйича 2 мингдан зиёд ноқонуний қазишлар аниқланган бўлса-да, ҳокимлик ва масъул идоралар тайёр рақамли маълумот асосида амалий чора кўрмади. Бу ҳақда бугун, 20 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Тадбирда вазирлик ва тармоқларни рақамлаштириш муҳокама қилинган. Тармоқ раҳбарларига фақат ва фақат рақамлаштириш орқали таннархни тушириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Билдирилишича, Бухородаги “Жанубий Кемачи” конини рақамлаштириш ҳисобига, йўқотиш 3 фоизга камайиб, йилига 28 миллион куб метр қўшимча газ олиняпти. Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга қудуқларни рақамлаштиришни тўлиқ якунлашга кўрсатма берилган.

Шунингдек, барча тармоқларда ҳам рақамлаштириш суръати бир хил эмаслиги қайд этилган. Масалан, “Ўзбеккосмос” республика бўйича 2 мингдан зиёд ноқонуний қазишларни аниқлаган бўлсада, ҳокимлик ва масъул идоралар тайёр рақамли маълумот асосида амалий чора кўрмаган.

Бундан ташқари, алкоголь ишлаб чиқарувчи 59 та корхонанинг 42 тасида маҳсулот ҳажмини онлайн ўлчаш тизими ишламаётгани, оқибатда акциз солиғи йиғилувчанлиги талаб даражасида бўлмаётгани таъкидланган.

Шу каби, иссиқ сувни қозонхонадан аҳоли хонадонларига етказиб беришда аниқ ҳисоб-китоб бўлмагани учун нореал қарздорлик билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг