Ўзбекистонда 1 январда туғилиш бўйича 4 йилдаги энг паст кўрсаткич қайд этилди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1086 нафар чақалоқ туғилган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, янги йилнинг биринчи суткасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади, деб хабар бермоқда ССВ.

2021 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб:

•    энг кўп бола Фарғона вилоятида (202 нафар),
•    иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти (196 нафар),
•    учинчи ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятларида (169 нафардан),
•    тўртинчи ўринда Жиззах вилоятида (151 нафар чақалоқ) туғилди.

Шунингдек, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича:

5-ўринда Тошкент шаҳри (139 нафар), 
6-ўринда Тошкент вилояти (126 нафар), 
7-ўринда Сурхондарё вилояти (95 нафар), 
8-ўринда Андижон ва Бухоро вилоятлари (79 нафардан), 
9-ўринда Хоразм вилояти (71 нафар), 
10-ўринда Қорақалпоғистон Республикаси (66 нафар), 
11-ўринда Сирдарё ва Навоий вилоятлари (51 нафардан). 

Дунёга келган болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади. 

Ўзбекистонда давом этаётган дам олиш кунлари мамлакатдаги мавжуд 219 та туғруқ муассасаларида ҳар куни навбатчилик асосида 4141 нафар тиббиёт ходимлари, жумладан:

•    583 нафар акушер-гинеколог,
•    344 нафар неонатолог, 
•    1172 нафар доя,
•    2042 нафар ҳамширалар фаолият кўрсатишмоқда.

Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда эса —1974 нафар чақалоқ туғилган.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ туғилиш

Баҳолаганлар

574

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг