Янги йилнинг биринчи кунида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Жамият
−
02 Январь 2021
204632021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 564 нафари ўғил бола, 522 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола ҳозирча Самарқанд вилоятида (148 нафар чақалоқ) дунёга келди.
Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Қашқадарё вилояти (115 нафар) ва Фарғона вилояти (113 нафар) кучли учликни якунлаган.
Туғилганларнинг 5 нафари эса эгизакларни ташкил қилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу куни эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023