Ўзбекистонда 1 ойда 135 млрд сўмдан ортиқ “свет” ва газ ўғирланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг июнь ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар оқибатида тизимга 135,6 миллиард сўмлик зарар етказилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди. 

Маълум қилинишича, сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 234 та ҳолат аниқланган. 

Унга кўра, 50,6 млн кВт соат электр энергияси (103 млрд сўм) ва 12,4 млн метр куб табиий газ (32,6 млрд сўм) талон-торож қилиниши оқибатида жами 135 млрд 669 млн сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 471 та маъмурий иш расмийлаштирилган. 

Инспекциянинг қўшимча қилишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Риштон туманида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг