Ўзбекистонда ҳибсга олинган озарбайжонлик тадбиркор озодликка чиқарилди
3-саҳифа
−
23 Январь
677922 йил Озарбайжон қамоқхонасида ўтирган, ўтган йил охирида эса Ўзбекистонда ҳибсга олинган тадбиркор Шамси Самадзода озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг "Gunun sesi" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Шамси Самадзода бир неча кун аввал озодликка чиққан. Аммо ҳибсга олиш сабаблари очиқланмаган.
“Асосийси, мен озодликдаман. Иш бор жойда муаммолар бўлади”, деган нашр билан суҳбатлашиб, қўшимча изоҳ беришдан бош тортган тадбиркор.
Маълумот учун, Шамси Самадзода Озарбайжон Республикаси Оғир жиноятлар бўйича судининг 2000 йил 29 декабрдаги ҳукми билан умрбод қамалган, бироқ Президент Илҳом Алиевнинг афв фармони билан 2022 йилда озодликка чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 январь куни Тошкентда озарбайжонликлардан пул талаб қилиб келган жиноий гуруҳ ушлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси