Ўзбекистонда Ҳайит кунини эълон қилиш нега кечикмоқда? Муфтий жавоб берди (видео)

Жамият

image

Аксарият мамлакатларда Ҳайит куни эълон қилинган бир вақтда Ўзбекистонда ушбу санани белгилаш қийин бўлаётгани аҳоли ўртасида тушунмовчиликларни келтириб чиқараётгани табиий ҳол. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ушбу вазиятга изоҳ берди.

“Астроном, фалакиётшуносларнинг маълум қилишича, айнан бизнинг мамлакатдан туриб Ойнинг кўриниш нуқтаси, фазаси аниқ бўлмаётган экан. Ойнинг ҳаракат фазаси натижасида шундай бўлаётган экан”, дейди муфтий.

Мусулмонлар идораси раисига кўра, айни дамда, дунёнинг турли нуқталарида ўзбек уламолари Ойни диққат билан кузатишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш билан ишчи гуруҳ шуғулланаётган бўлиб, эртага, 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нуриддин Холиқназаров Муфтий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг