Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Кейинги 3 кун ичида Ўзбекистон бўйича апрель ойи ўртаси учун меъёрий қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Республика ҳудудининг кўп қисмида бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат якшанба куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, душанба куни эса республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-19 апрелда кечалари 9-14 даража, кундуз кунлари 22-27 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

20 апрелда Ўзбекистон ҳудудига шимолий-ғарбий оқим билан Россия ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.20-21 апрелда кўпгина вилоятларда (республиканинг шимолидан ташқари) ёмғир ёғади, шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳафтанинг ўртасига келиб, ҳарорат 10-12 даражагача пасаяди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1606

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг