Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ноль даражагача тушади. Аномал совуқ қайтяптими?
Бу қизиқ
−
13 Апрель 2023
5578517 апрель эрта тонг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилояти ва тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати минимум +0 даражагача пасаяди. Шунингдек, 16 ва 17 апрель кунлари Устюртда ҳароратнинг тунги минимумлари -3 даражагача совиши мумкин. Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулахатов шимолий ҳудудлардаги об-ҳавонинг бундай совиши аномал совуқни келтириб чиқармаслигини маълум қилди.
“Мазкур антициклон кучи у қадар совуқ эмас ва жараён марказида ҳам совуқ ҳарорат у қадар паст эмас. Ҳозирги вазиятдан айтиш мумкинки, бу жараён республикада аномал даражадаги совуқликни келтириб чиқармайди”, дейди мутахассис.
Унинг айтишича, асосий қишлоқ хўжалик майдонлари мавжуд жанубий ва водий вилоятларида ҳарорат жуда пасайса, +3, +5 даражага бир муддат тушиши мумкин. Кейин ҳарорат яна кўтарилишни бошлайди.
“Бу айни вегетацияга кириб қолган флора олами учун у қадар хавфли ҳарорат эмас”, дейди Абдулахатов.
Эслатиб ўтамиз, 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилганди.